ПСЖ футболчиси фаолиятини MLS'да давом эттириши мумкин

Спорт 2067
image

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси 2023 йилнинг ёзида француз клуби билан шартномаси тугагач, Major League Soccer (MLS) вакили "Интер Майами"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда "The Athletic" нашри хабар бермоқда. Манба хабарига кўра, Мессида ПСЖ билан шартномасини узайтириш ёки "Барселона"га қайтиш вариантлари ҳам бор.

Маълум қилинишича, Лео ва АҚШ клуби вакиллари бир неча йиллардан буён трансферни муҳокама қилиб келишмоқда. Дэвид Бекхэм билан бирга “Интер Майами”га эгалик қиладиган Хорхе ва Хосе Маслар Мессининг отаси Хорхе Месси билан музокаралар олиб бормоқда.

Месси жорий мавсумда барча мусобақаларда 17 та ўйинда 12 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.

"Transfermarkt" портали 35 ёшли футболчининг трансфер қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Шахзод Шукуров

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 28
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×