ПСЖ дунёнинг энг қиммат жамоасига айланди

Спорт

image
ПСЖ дунёнинг энг қиммат футбол жамоасига айланди ва бу борада “Реал Мадрид” ҳамда “Манчестер Сити”ни ортда қолдирди. Бу ҳақда “Transfermarkt” хабар берди.

Манбага кўра, Париж клуби футболчиларининг умумий трансфер қиймати ҳозирда 1,37 миллиард еврога тенг. 1,34 миллиард евролик таркибга эга “Реал Мадрид” эса бу борада иккинчи ўринга тушиб қолган. “Манчестер Сити” эса 1,32 миллиард евро билан учинчи поғонадан жой олган.

Чемпионлар лигаси финалчиси “Арсенал” 1,23 миллиард евро билан тўртинчи ўринда қайд этилган бўлса, Испания чемпиони “Барселона” 1,17 миллиард евро билан кучли бешликни якунлаб берди.

“Transfermarkt” талқини бўйича 2026 йил 1 июнь ҳолатига кўра дунёнинг энг қиммат 5 та жамоаси:
  • ПСЖ – 1,37 миллиард евро;
  •  
  • “Реал Мадрид” – 1,34 миллиард евро;
  •  
  • “Манчестер Сити” – 1,32 миллиард евро;
  •  
  • “Арсенал” – 1,23 миллиард евро;
  •  
  • “Барселона” – 1,17 миллиард евро.

Мақола муаллифи

Теглар

ПСЖ “Манчестер Сити” “Реал Мадрид”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг