ПСЖ билан бир ўйинчи учун кураш “Реал”га қанчага тушиши маълум бўлди

Спорт

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоасига “Монако” ярим ҳимоячиси Аурелиен Тчуаменини сотиб олиш 116 миллион еврога тушиши мумкин. Бу ҳақда “RMC Sport” нашри хабар берди.

Манбага кўра, агарда шартномадаги барча бонуслар фаоллаштирилсагина, Мадрид клуби ярим ҳимоячи учун 116 миллион евро пул тўлайди.

Трансфер пулидан ташқари, “Монако” олиши мумкин бўлган максимал бонус миқдори 20 миллион еврони ташкил қилади. Қайд этиш жоизки, 10 миллион еврони фаоллаштириш жуда осон. Яна 10 миллион еврони олиш эса анча қийин бўлади. Бундан ташқари, “Реал Мадрид” трансфернинг 19 фоизлик солиқ мажбуриятини ҳам ўз зиммасига олади.

Аввалроқ, Аурелиенга ПСЖ томонидан таклиф бўлаётгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Париж клуби ярим ҳимоячи учун "Реал"дан кўра кўпроқ пул тўлашга тайёр эди, бироқ футболчи Мадрид клубига ўтишни ихтиёр қилган.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда Тчуамени “Монако” сафида 47 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. “Тransfermarkt” портали франциялик  футболчини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг