ПСЖ “Бенфика” футболчиси билан келишиб олди

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ клуби португалиялик футболчи Гонсало Рамуш билан келишувга эришди. Бу ҳақда “RMC Sport”хабар берди.

Манбага кўра, парижликлар 22 ёшли ҳужумчи билан келишувга эришган, энди эса “Бенфика” билан музокаралар давомида муроса топиш керак. Португалия клуби ўзининг энг яхши тўпурари учун тахминан 80 миллион евро талаб қилмоқда. ПСЖ бонусларни ҳам қўшиш шарти билан ушбу таклифга рози бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, Франция чемпионлари “Тоттенхем”дан Ҳарри Кейнни сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Аммо Кейн трансферини амалга ошириш жуда қийин. Шунинг учун Париж клуби Рамуш трансферига жиддий киришган.

Рамуш ўтган мавсум клуб миқёсида умумий 47 та ўйинда майдонга тушиб, 27 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt”га кўра, футболчи қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

ПСЖ Гонсало Рамуш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг