ПСЖ “Барселона” аъзоси учун 100 млн евролик таклиф тайёрламоқда 

Спорт

image

“Барселона”нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Гави ПСЖ эътиборини тортмоқда. Бу ҳақда “El Nacional” хабар берди.

Манбага кўра, француз гранди 20 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун жиддий бел боғлаган ва бунинг учун катта миқдорда пул тўлашга тайёр. Ҳозирда Франция клуби испаниялик футболчи учун таклиф тайёрламоқда.

“Барселона” қўйиб юборишни истамасада, 100 миллион евро ёки ундан кўп таклиф “кўк-анорранглилар” раҳбариятини фикрини ўзгартиришга мажбур қилиши мумкин.

Гавининг ўзи ҳам “Барселона”дан кетишни истамаяпти. Муҳим омил – Дани Ольмо: агар у формага кирса ва Гавини асосий таркибдан чиқариб юборса, Гави клубини ўзгартириш ҳақида ўйлаши мумкин.

Маълумот учун, “Transfermarkt” томонидан 80 миллион еврога баҳоланаётган 20 ёшли Гавининг Каталония клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У жорий мавсум “Барселона” сафида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони томони ПСЖ спорт директори Луиш Кампуш учун 200 миллион евролик таклиф билан чиққани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Гави

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг