Прокурор Шаҳрисабз туманига ҳоким этиб тайинланди

Жамият 7755
image

Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, бугун Халқ депутатлари Шаҳрисабз тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган.

Йиғилишда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев сўзга чиқиб, туманда амалга оширилаётган ишлар талаб дарачасида эмаслигини таъкидлаб, фуқаролар мурожаатлари, таълим тизими, йўллар, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва экспорт масалаларига умуман эътибор қаратилмаганини танқид қилган.

Тумандаги 30 та мактабларда иситиш тизими йўқ, 6 таси таъмирталаб. Мактабгача таълимга қамров 47 фоиз. Энг ачинарлиси президент қарори билан бугун вилоятдаги 20 000 та эҳтиёжманд оилага 1 миллион сўмдан нақд пул берилиши бошланган эди. Аммо, ушбу туманда 1040 нафар эҳтиёжманд оила бўла туриб, бугун ушбу хайрли иш амалга оширилмади. Сабаби – масъулларда хисоб-китоб бўлмаган.

Юқоридаги бир қатор камчиликлардан келиб чиқиб, сессия ишида ташкилий масала кўрилган:

Бугунгача туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Исроил Аманов вазифасидан озод этилди ва унинг ўрнига Муборак тумани прокурори вазифасида ишлаб келаётган адлия маслаҳатчиси Ҳасанов Самад Аҳатуллаевич тайинланди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 310
Рейтинг: 3
Теглар
t
×