Прокурор Навальнийни 3,5 йилга колонияга юборишни талаб қилди

Олам

image

Аввалроқ Москвада Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний устидан суд жараёни бўлиб ўтаётгани хабар қилинганди. Москва шаҳар суди прокурори Федерал жазони ижро этиш хизмати (ФЖИЭХ)нинг Алексей Навалнийни шартли ҳукм талабларини бузгани учун шартли қамоқ жазосини ҳақиқий 3,5 йилга алмаштириш бўйича таклифини қўллаб-қувватлади

“Мен суддан ФЖИЭХнинг шартли жазони ҳақиқий жазо билан алмаштириш тўғрисидаги илтимосномасини қондиришни сўрайман. Мен Навальнийни умумий режимдаги колонияда 3,5 йилга жазога тортилишини талаб қиламан. Симоновский судининг қарори кучга киргунига қадар мен судланувчини ҳибсга олиш тарзидаги профилактика чораси танланишини талаб этинг” дейди прокурор.

Унинг сўзларига кўра, Навальний ҳукмни ижро этишдан ғайриқонуний равишда қочиб кетгани аниқланган ва Германияда даволанганидан сўнг, у буни амалга ошириши мумкин бўлсада, Федерал жазони ижро этиш хизматига хабар бермаган. У бутун мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиб, турли жойларга ташриф буюрган ва оммавий ахборот воситаларига интервьюлар берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made