Прокуратура Мадина Мухторованинг ўғли танасида жароҳатлар аниқланганини очиқлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мадина Мухторованинг кенжа ўғли Мирфайз Алимжонованинг акаси ва келинойиси томонидан калтакланиши юзасидан расмий баёнот берди. Бош прокуратурага кўра, вояга етмаган фуқаро Мирфайз Алимжоновнинг танасида енгил жароҳатлар аниқланган. Жумладан, расмий баёнотда шундай дейилади: 

“Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлган вояга етмаган Мирфайз Алимжоновнинг калтакланиши ҳолати юзасидан тергов олди текшириш ҳаракатлари ўтказилди.
 
Текшириш давомида тайинланган судга оид тиббиёт экспертизасининг жорий йил 4 январь кунидаги хулосасига кўра, Мирфайз Алимжоновнинг танасида аниқланган жароҳатлар – соғлиқнинг қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳатлари туркумига кириши аниқланган”.

Бош прокуратуранинг қайд этишича, текшириш якунига кўра, 4 январь куни Юнусобод тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда жиноят иши бўйича Юнусобод тумани ИИО ФМБ ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Мадина Мухторова

Баҳолаганлар

391

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг