Прокуратура Асакадаги “дарахткушлик” бўйича суриштирув бошлади
Жамият
−
04 Февраль 2022
2239Аввалроқ Андижон вилоятининг Асака туманида 10 га яқин кўп йиллик дарахт кесиб ташлангани ҳақида хабар берган эдик.
Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Унга кўра, Асакада 10 га яқин кўп йиллик дарахт кесиб юборилгани ҳолати Андижон вилояти прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.
Маълумот учун, Асака тумани “А.Темур” МФЙ ҳудудидаги дарахтларни кесишга қонунчиликда белгиланган тартибда экология органи хулосаси ва маҳаллий давлат ҳокимиятининг рухсатномаси берилмаган.
Мазкур ҳудуддаги дарахтларни хусусий корхона раҳбарияти томонидан дарахтларни кесишга рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилинмаган.
Маълумот учун, 2021 йил 30 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинганди. Фармон билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилганди.
LiveБарчаси