Прокуратура Роналду “Ювентус” билан махфий шартнома имзолаганини аниқлади
Спорт
−
25 Март 2023
12701“Ювентус”нинг собиқ раҳбарияти бир вақтлар португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду билан махфий маош тўлаш шартномасини имзолаган. Бу ҳақда “La Gazzetta dello Sport” хабар берди.
Гап “Ювентус”нинг коронавирус инфекцияси тарқалиши вақтида айрим футболчилар билан тузган келишуви ҳақида кетмоқда. Ўша вақтда кўпгина футболчилар бироздан кейин норасмий тарзда пул олиш учун маошни қисқартиришга рози бўлган.
“Кекса сеньора”нинг молиявий фирибгарлиги бўйича олиб борилаётган прокуратура текшируви доирасида клуб раҳбариятининг Роналду билан келишув бўйича музокаралари ўрганиб чиқилди.
2021 йилнинг 20 апрелида “Ювентус”нинг юридик бўлими бошлиғи Чезаре Габасио мессенжерида шундай ёзган эди: “Биринчи бўлиб шартнома имзолашга тайёр – бу Криштиану”.
Уч кундан сўнг, 23 апрель куни клуб котиби Паоло Морганти ўша гуруҳ суҳбатида шундай ёзди: “Криштиану шартнома имзолади. Унда барча ҳужжатларнинг нусхалари бор”. “Яхши!” деб жавоб қайтарган Морганига “Ювентус”нинг ўша пайтдаги спорт директори Федерико Черубини.
Прокуратуранинг маълум қилишича, ушбу суҳбат Роналду билан 19,9 миллион евролик махфий келишув ҳақида бўлган.
LiveБарчаси