Профессионал футболчи коронавирусга чалинди

Спорт

image

Италия С сериасида иштирок этувчи “Пьянезе” жамоасининг 22 ёшли футболчиси коронавирусга чалингани хабар берилмоқда. 

23 февраль куни “Ювентус U-23” жамоасига қарши ўйиндан аввал футболчининг иситмаси кўтарилган ва у ўзини ноқулай ҳис қилган.

Шифокорлар футболчидан қон таҳлили олишган. Тиббий текширувлар натижасига кўра, футболчи коронавирусга чалингани маълум бўлган. 
 
Ҳозирча футболчининг исм шарифи шифокорлар ва клуб мутасаддилари томонидан ошкор этилмаяпти.

Жаҳонгир Сотволдиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

футбол коронавирус

Баҳолаганлар

347

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг