Профессионал боксга тўлиқ ўтиш масаласини ҳали ўйлаб кўрамиз – Ҳолдоров

Спорт

image

Ўзбекистонлик боксчи Иқболжон Ҳолдоров Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда боксчи QALAMPIR.UZ сайтига берган интервьюсида маълум қилди. 

“Жаҳон чемпионатига тайёргарлик аъло даражада кетмоқда. Спарринг баҳсларини якунлаб олдик. Энди машғулотларнинг қолган қисмини ҳам юқори кайфиятда ўтказиб, юртимиз мезбонлик қиладиган чемпионатда яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз”, дейди Ҳолдоров.

Шунингдек, Иқболжон қачон профессионал боксга тўлиқ ўтиши бўйича саволга жавоб берди.

“Аниқ бир нарса дея олмайман. Профбоксда ҳам ҳаваскор боксда ҳам жанглар ўтказяпман. Ҳозир ҳаваскор боксда Жаҳон чемпионати ва Олимпиада баҳсларида иштирок этмоқчиман. Профбоксга тўлиқ ўтиш масаласини ҳали ўйлаб кўрамиз”, дейди боксчи.

Маълумот учун, Иқболжон Ҳолдоров ҳаваскор бокс бўйича Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионатида ғолиб бўлган. У 2017 йилда Германиянинг Гамбург шаҳри мезбонлик қилган Жаҳон чемпионатида 2-ўринни қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё чемпионати Ҳолдоров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг