Пригожин исёни Россияда нақд пулга талабни кескин оширди – Марказий банк

Олам

image

Жорий йилнинг июнь ойида “Вагнер” раҳбари Евгений Прогожиннинг қуролли исёни фонида Россияда нақд пулга бўлган талаб кескин ошгани ва мамлакат аҳолиси банклардан 100 миллиард рубль (1 миллиард 105 миллион доллар) миқдоридаги нақд пул олгани маълум бўлди. Бу ҳақда Россия Марказий банкининг пул-кредит сиёсати бўйича ҳисоботида қайд этилди.

“Июнь ойида нақд пулга бўлган талаб ортиб, 0,5 триллион рубль миқдорида ликвидликнинг (иқтисодий операцияларнинг тез ва осон амалга ошиши) эмиссиясига олиб келди, шундан 0,1 триллион рубль 23-25 июнь кунларига тўғри келди. Муомаладаги нақд пул ҳажмининг ошиши пул-кредит сиёсатини юритишда муаммоларга олиб келмайди. Ликвидлик билан боғлиқ эмиссия Россия банки томонидан банклар билан операцияларни амалга ошириш параметрларини аниқлашда ҳисобга олинади”, дейилади ҳисоботда.

Марказий банкнинг июнь ойи охири бўйича тақдим этган статистикасига кўра, 23 июнь куни “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожин Россия Мудофаа вазирлиги раҳбариятини унинг қўшинлари жойлашган лагерларга зарба беришда айблаши ортидан Россия ичида муомаладаги нақд пул миқдори 105,3 миллиард рублга ошган. Бу ўтган йилнинг 22-23 сентябридан бери мамлакатда нақд пулга бўлган талабнинг энг юқори кўраткичи ҳисобланади. Айни ўша пайтда Россияда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилинишидан кейинги дастлабки икки кун ичида нақд пулга бўлган талаб мос равишда 132,1 ва 114,2 миллиард рублга ошган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Пригожин исёни нақд пулга талаб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг