Президентнинг укаси қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Олам

image

Кеча, 4 май куни Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳонийнинг укаси Ҳусейн Ферейдун молиявий жиноятларда айбдор деб топилиб, қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда ISNA агентлиги хабар берди.

Ҳусейн Ферейдун 2017 йил 16 июль куни ҳибсга олинганди. У ва яна бир қанча шахсга нисбатан жиноий иш очилиб, суриштирув олиб борилаётганди.

“Ҳусейн Ферейдунга нисбатан қўйилган айрим айбловлар суд жараёнида олиб ташланди. Бироқ қолган айбловлар бўйича у айбдор деб топилиб, қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Аммо суд қарори якуний бўлмагани учун мен тафсилотларини айтишдан тийиламан”, деган суд департаменти раҳбари Ҳамид Ризо Ҳусайни.

Ҳусейн Ферейдун 2015 йилда Эрон ядро дастури бўйича музокараларда ЭИРнинг махсус вакили бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Ҳасан Руҳони Ҳусейн Ферейдун

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг