Президентнинг ўғли Жаҳон чемпионатида гол урди
Спорт
−
22 Ноябрь 2022
35393Либерия Президенти ва 1995 йилги "France football" нашрининг “Олтин тўп” мукофоти соҳиби Жорж Веанинг ўғли Тимоти Веа Уэльсга қарши ЖЧ гуруҳ босқичининг 1-турида гол урди.
АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Тимоти Веа учрашувнинг 36-дақиқасида тўп киритиб, баҳсда ҳисобни очди.
Футболчилик фаолияти давомида Тимоти Веанинг отаси Жорж Веа "Монако", Франциянинг “Пари Сен-Жермен”, Италиянинг "Милан", Англиянинг "Челси" ва “Манчестер Сити” клубларида ўйнаган, Италия ва Франция чемпиони бўлган. 1995 йилда у "Олтин тўп" мукофоти соҳибига айланганди. Жорж Веа бу совринни қўлга киритган африкалик ягона футболчи ҳисобланади. Лекин, Жорж Веа Либерия терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатига чиқа олмаган.
Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг, Жорж Веа инсонпарварлик ва сиёсий фаолият билан шуғулланган. 2017 йил декабрь ойида у Либериянинг 25-президенти сифатида тасдиқланган.
Маълумот учун, ЖЧда қатнашаётган 22 ёшли Тимоти Веа Франциянинг "Лилль" клуби аъзоси ҳисобланади.
LiveБарчаси