Президентнинг кенжа ўғли бош директорга ўринбосар бўлди

Олам 7798
image

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг кенжа ўғли, Сомон Имом 21 ёшда, "Талко Кабел" бош директорининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Ахбор хабар бермоқда.

Тожикистон Президентининг кенжа ўғли лавозимига тайинланган. Шу йилнинг июль ойида Тожикистон Миллий университетини тугатгандан сўнг дарҳол йирик саноат корхонасида иш бошлади.

Бошқа бир манбага кўра, Сомон Имомали Тожикистон Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлигида ҳам ишлайди, аммо вазирликда расмий рўйхатдан ўтмаган.

Сомоннинг акаси — Рустами Имомали ҳам 2008 йилда Иқтисодиёт вазирлигида иш бошлаган. У атиги 9 йил давомида  Божхона хизматини, Коррупцияга қарши кураш агентлигини бошқарган ва 2017 йил январь ойидан 29 ёшида Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрининг ҳокими этиб тайинланган.

Маълумот учун, тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг 7 нафар қизи ҳамда 2 нафар ўғли бор.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 306
Рейтинг: 2.9
t
×