Президентнинг болалиги. У 8 жилдлик китоб учун ҳафталар давомида кулча сотган (видео)

Олам

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ҳокимияти идораларида фаолият юритаётган раҳбарларга ўзи ўқиган мактабга бориб, китоб совға қилишни, болаларнинг келажаги учун ҳисса қўшишни таклиф қилган эди. Бу эса мамлакатда йирик акцияга айланиб кетди. 

Туркияда ҳам айни вақтда китобхонликка юқори даражада эътибор қаратилмоқда. Адолат ва тараққиёт партияси томонидан китоб тарғиботига бағишлаб тайёрланган видеороликда шахсан Президент Ражаб Тойиб Эрдўған иштирок этди. 

Унда Ражаб Тойиб Эрдўған ўз болалигини хотирлайди. 

Роликда мактаб ўқувчисининг дарслардан кейин маҳаллаларни кезиб, кулча сотиб юргани, ундан орттирган пулини йиғиб, китоб харид қилаётгани тасвирланган. У шунчаки тўқима образ эмас. Балки, Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг болалиги. 

“Бу менинг ҳикоям. Болалигимнинг илк хаёли. Бу 8 жилдлик китобни сотиб олиш учун ҳафталар давомида ишлаган кунларимнинг ҳикояси. Бу китобларга қараб, кутубхона хаёлида яшаган у болакайни хотирлайман. Ҳозирги кутубхонамда ўша китоблар жавоннинг бошида турибди. Унинг саҳифаларини очганимда болалигимнинг иси, онамнинг ифори келади. Ўзимга ўзим шундай дейман: инсон хаёл этгани қадар инсон. Болалар – сизнинг ҳам китобларингиз ва бу Ватан учун оламшумул хаёлларингиз”, дейди Эрдўған. 


 


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг