Президентликка номзод Рамасвами АҚШни НАТОдан чиқариш ниятида – ОАВ
Олам
−
06 Январь
8367АҚШда Республикачилар партиясидан президентликка номзод Вивек Рамасвами 2024 йилги президентлик сайловларида ғалаба қозонса, мамлакатни НАТО таркибидан чиқармоқчи. Бу ҳақда “Politico” унинг баёнотидан хабардор манбаларга таяниб, маълум қилди.
Қайд этилишича, агар Рамасвами ёки НАТО бўйича ўз фикрини баҳам кўрадиган бошқа сиёсатчи ғалаба қозонса, Шимолий Атлантика иттифоқининг кунлари “саноқли бўлади”.
"Республикачилардан номзод Вивек Рамасвами кўп одамларга Қўшма Штатларни НАТОдан чиқишини айтди", дейилади мақолада.
“Politico” нашрининг ёзишича, Рамасвами бундай қадам ташлашнинг вақти аллақачон ўтган деб ҳисоблаган.
Шу билан бирга, сиёсат бўйича катта маслаҳатчи Триша Маклафлин НАТО билан боғлиқ режалари ҳақида тўғридан тўғри изоҳ беришдан бош тортган, аммо альянс ҳақидаги позициясини рад этмаган.
“Вивек НАТО иттифоқчиларининг аксарияти ҳарбий сармоявий мажбуриятларини бажармаётганидан жиддий хавотирда. Шунингдек, у НАТОнинг Совуқ урушдан кейинги кенгайиши Россия билан йирик можаро хавфини асоссиз равишда оширганига ишонади”, дейди Маклафлин.
Нашрга кўра, сиёсатчининг АҚШнинг альянсдаги ўрни ҳақидаги фикрига қарамай, Рамасвами мамлакатни жаҳон сиёсатидан бутунлай чиқариб ташлашга интилмаяпти.
АҚШда президентлик сайлови 2024 йил 5 ноябрга белгиланган. Рамасвами асосий номзодлар орасида Дональд Трамп(52,1%) ва Рон ДеСантис(15,1%) дан кейин 6,1 фоизлик натижа билан учинчи ўринда турибди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь