Президентликка номзод Обломуродов дарахт кесилаётган Учтепага борди. У масалани қандай ҳал қилди?
Жамият
−
09 Август 2021
11635Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Учтепа туманидаги 24-мавзе 28, 29- уйлар олдида ноқонуний дарахт кесишга уринаётган шахснинг жамоатчилик томонидан тўхтатиб қолингани акс этган видео тарқалди.
Ҳолат юзасидан жорий йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов бошчилигида ўрганиш ишлари олиб борилиб, бу ерда истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказилди. Бу ҳақда Экологик партия маълум қилди.
Маълум бўлишича, Учтепа тумани Изза кўчаси 219-уйда яшовчи Б.Даминов аҳоли яшаш ҳудуди орасида қурилиш қилиш мақсадида ёлланма ишчини жалб қилган ҳолда мазкур ҳудуддаги бир туп диаметри 39,4 саниметр бўлган сафора дарахтини кесмоқчи бўлган вазиятда аҳоли вакиллари томонидан тўхтатиб қолинган.
Қайд этилишича, кескин норозиликларга сабаб бўлган мазкур ҳолат Ўзбекистон Экологик партияси томонидан назоратга олинган.
Назорат ишларига экология инспекцияси ҳамда профилактика инспектори жалб этилди. Бу борада бугун, 9 август куни жамоатчилик эшитувини ўтказиш режалаштирилган.
Ўзбекистон Экологик партияси Учтепа тумани ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлардан мазкур ҳолатни аҳоли фикрини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқишни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 август куни Нарзулло Обломуродов Ўзбекистон тарихида илк бор Президент сайловида иштирок этаётган Экологик партия томонидан 2021 йилги президентлик сайлови учун номзод сифатида кўрсатилган.
LiveБарчаси