Президентнинг тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқоти учун ташкил этилган “Сall-марказ”га 1500 дан ортиқ мурожаат келиб тушди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат тиббиёт ходимлари билан "Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусида очиқ мулоқот ўтказиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берган.
Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат тиббиёт ходимлари билан "Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусида очиқ мулоқоти доирасида CСВ томонидан махсус “Сall-марказ” фаолияти йўлга қўйилган. “Сall-марказ”га шу кунга қадар тиббиёт ходимлари ва аҳоли вакилларидан жами 1512 та мурожаат келиб тушган.
Вазирлик мурожаатларнинг аксарияти “Сall-марказ”га бириктирилган мутахассислар томонидан ҳал қилинса, бир қисми тиббиёт ходимлари билан бўладиган очиқ мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентига тўғридан-тўғри етказилишини эслатиб ўтган.