Президентга қарши бўлиб қолган Бош ҳарбий прокурор мамлакатдан қочиб кетди

Олам

image

Украина Бош ҳарбий прокурори Анатолий Матиос мамлакатдан қочиб кетди, деб хабар бермоқда журналист Василий Крутчак.

“Толик Матиос мамлакатдан кетди. У (Владимир) Зеленский ва (Игорь) Коломойскийга керак эмас. Негаки, хоинлар сотиб олинмайди. Порошенко эса уни Свинарчук ҳақидаги маълумотларнинг тарқаб кетиши учун эмас, ўғлининг видеоси сабаб қувиб етади”, деган Василий Крутчак.

Журналист Матиоснинг қочиб кетгани ҳақидаги маълумот прокурорнинг атрофидагилардан етиб келганини қўшимча қилган.

Таъкидланишича, Матиоснинг амалдаги Президент Пётр Порошенко билан муносабатлари жуда ёмон. Президент ўзининг маслакдошлари ота-ўғил Гладковскийларнинг (аввал Свинарчук бўлган) мудофаа соҳасидаги найранг ва ўғриликлари ҳақидаги маълумотларни журналистларга айнан прокурор берганини айтган. Шунингдек, Порошенконинг ўғли маст ҳолдаги видеони ҳам.

Жорий йилнинг февраль ойида “bihus.info” портали “Укрмудофаасаноат”даги коррупцион тизим ҳақида маълумот эълон қилганди. Бу тизимнинг иштирокчилари Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котибининг биринчи ўринбосари ва Пётр Порошенконинг собиқ бизнес-ҳамкори Олег Гладковский ва унинг ўғри Игорь ҳарбий техника учун Россия эҳтиёт қисмларини контрабанда йўли билан олиб кириш тизимини ишлаб чиқишда айбланяпти. Уларнинг нархи бозор нархидан 2-4 баробар қиммат бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Анатолий Матиос

Баҳолаганлар

232

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг