Президентдан актёргача. Россия 963 нафар америкаликка санкция киритди

Олам

image

Россия Ташқи ишлар вазирлиги сайтида Россия Федерациясига доимий асосда саёҳат қилиш тақиқланган Америка фуқароларининг рўйхати эълон қилинди. Рўйхатга 963 киши киритилган.

Ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган рўйхатга АҚШ Президенти Жо Байден, Президентнинг ўғли Хантер Байден, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен, Мудофаа вазири Ллойд Остин, Марказий разведка бошқармаси директори Уилям Бернс каби 963 нафар АҚШ фуқароси киритилган. Шунингдек, рўйхатда таниқли киноактёр Морган Фриман ҳам бор.

Баёнотда айтилишича, “Россиянинг қарши санкциялари мажбурий характерга эга бўлиб, АҚШ расмийларини “янги геосиёсий воқеликни тан олган ҳолда ўз хатти-ҳаракатларини ўзгартиришга” мажбурлашга қаратилган.

ТИВ ахборотида Россия қарама-қаршиликка интилмайслиги ва мулоқотга тайёрлиги таъкидланган.


Мақола муаллифи

Теглар

санкция

Баҳолаганлар

375

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг