Президент Жапаров портретларини давлат идораларига осмасликни сўради
Олам
−
08 Февраль 2021
7661Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ўзининг портретларини мансабдорларнинг идораларига осмасликни сўради. Бу ҳақда сиёсатчининг Матбуот котиби Галина Байтерек маълум қилган.
"Президент ўзини фуқароларимизнинг ҳаёт сифатини яхшилаш учун ҳали ҳеч нарса қилмаган, деб ҳисоблайди. Шунинг учун у барча давлат идораларини ўзининг портретларини осиб қўйишга рухсат бермасликка чақирган", деган Байтерек.
Жапаровнинг фикрига кўра, давлат хизматчилари Қирғизистон АССР Халқ комиссарлари советининг биринчи раиси Юсуп Абдрахманов ёки Республика Коммунистик партияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби Исхак Раззоқовларнинг портретларини осиб қўйиши яхшироқ.
"Ушбу жамоат арбоблари Қирғизистон давлатини мустаҳкамлашга беқиёс ҳисса қўшган", деган Байтерек.
Маълумот ўрнида, 28 январь куни Қирғизистоннинг сайланган Президенти Садир Жапаровнинг инаугурация маросими бўлиб ўтди. Ўша кундан у расман Президент лавозимида иш бошлади.
LiveБарчаси