Президент Жамшид Ходжаев ва унинг ўринбосарига бир ой муҳлат берди
Олам
−
11 Март 2022
13816Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев ва унинг ўринбосари Анвар Асомов озиқ-овқат саноати бўйича бир ой муддатда ўзгариш қилмаса, уларга қатъий чоралар кўрилади. Бу ҳақда Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бугун, 11 март куни ўтаётган саноат кооперациясини ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида айтилди.
Йиғилишда бундан икки йил аввал озиқ-овқат саноати Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилиб, алоҳида вазир ўринбосари лавозими, махсус жамғарма ташкил этилгани, барча ваколатлар берилгани таъкидланди.
Лекин, қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев ва унинг ўринбосари Анвар Асомов масалани ичига кирмаётгани, пастга тушиб тизимда амалий натижалар қила олмаётгани танқид қилинди.
“Улар озиқ-овқат саноати бўйича бир ой муддатда ўзгариш қилмаса, уларга қатъий чоралар кўрилади”, дейди давлат раҳбари.
Шунингдек, бирорта ҳокимда ҳудудий импорт баланси, ички имкониятлар ва вилоятда ишлаб чиқарса бўладиган товарлар бўйича ҳисоб-китоб йўқлиги таъкидланди.
“Бу борада ҳокимлар берган режалар ҳам буни тасдиқлаб турибди. Бу мутлақо етарли эмас”, дейди Президент.
Вазирлар Маҳкамасига ҳукумат қарорини қабул қилиб, ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбарининг мажбуриятлари, аниқ ҳисоб-китоблар, масъул ва жавобгарларни белгилаш топширилди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғилишда давлат раҳбари 2 нафар амалдорга "ҳайфсан", яна 3 кишига огоҳлантириш берган эди.
LiveБарчаси