Президент жамоат транспортидаги вазият мутлақо ўзгаришини ваъда қилди

Жамият

image

Тошкент шаҳри учун қўшимча мингта замонавий автобус сотиб олинади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 20 декабрь куни Олий Мажлис палаталарига йўллаётган мурожаатида айтиб ўтди.

Унинг қайд этишича, жамоат транспортидаги вазият мутлақо ўзгаради.

“Тошкент шаҳри учун қўшимча мингта замонавий автобус сотиб олинади, 7 та ер усти метро бекати ишга туширилади. Буларнинг ҳисобига, ҳар куни 500 мингдан зиёд пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига қўшимча қулайликлар яратилади”, дейди давлат раҳбари.

Ҳудудларда ҳам йўловчи ташиш сифатини яхшилаш мақсадида, яна мингта автобус ҳаракати йўлга қўйилади.

Бу орқали, жамоат транспорти бўйича аҳвол оғир бўлган 300 та маҳалладаги 1 миллион аҳолининг узоғи яқин бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг