Президент “Юнусобод” ва “Туркистон” метро бекатларини очиб берди

Жамият

Бугун, 29 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенининг Юнусобод линиясининг қурилииш якунланган янги станциялари билан танишди. Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида хабар қилинди.

Лойиҳа доирасида 2,9 км узунликдаги метро йўли ва “Юнусобод” ва “Туркистон” метро бекатлари барпо этилди ва "Шаҳристон" бекатига уланди.

Президент қурилиши тугалланган метро бекатларини кўздан кечириб, синов тариқасида бекатлар орасида ҳаракатланди.

Президент станциялардаги шароит билан танишиб чиқди. Эндиликда “Юнусобод” ва “Туркистон” бекатлари орқали кунига 7,5 минг йўловчига хизмат кўрсатиш мумкин.

Маълумот учун, “Юнусобод” линиясининг "Юнусобод" ва "Туркистон" бекатларигача бўлган узунлиги 2,9 километрдан иборат битказилмай қолган ҳудудида 2016 йил декабрида Президент ташаббуси билан қурилиш ишлари қайта бошланганди.

Ушбу лойиҳа "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг "Кўприкқурилиш трести" унитар корхонаси тизимидаги 67-Кўприкқурилиш отряди мутахассислари томонидан бажарилди. "Тошкент метро лойиҳа" масъулияти чекланган жамияти лойиҳалари асосида бунёдкорлик ишлари бажарилган объектнинг умумий қиймати 103,8 миллион АҚШ долларини ташкил этади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг