Президент янги стипендия таъсис этишни таклиф этди. У қайси талабаларга берилади?
Жамият
−
26 Июнь 2020
9892Бугун, 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ОАВ ходимларига табрик йўллар экан, ўз қутловида журналист ва блогерларни холис ва ҳаққоний бўлишга чақирди.
“Биз бугун ҳуқуқий демократик давлат қураётган эканмиз, журналистиканинг бутун дунёда эътироф этилган, ўзгармас талаб ва мезонларига амал қилишимиз зарур. Бу мезонларнинг энг асосийси – холислик ва ҳаққонийликдир. Бинобарин, матбуот майдонига кирган инсон – у журналист бўладими, блогер бўладими, бундан қатъи назар – ана шу қоидаларга амал қилиши шарт”, дея таъкидлади Президент.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бўлғуси журналистлар чуқур билим ва касб маҳоратини, она тили билан бирга чет тилларни, фаол фуқаролик позициясини, ахборот-коммуникация технологиялари, нотиқлик малакасини пухта эгаллашларига алоҳида эътибор қаратиш зарур.
“Ана шундай етук кадрларни тайёрлашда, энг аввало, ўзимизнинг бой маънавий меросимизга таянсак, албатта, натижа бўлади. Бу борада жадидлар, хусусан, бу йил 145 йиллик таваллуд санаси кенг нишонланаётган улуғ аллома ва публицист Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг миллий журналистика мактаби, айниқса, муҳим аҳамиятга эга.
Сиз азизларнинг бугунги касб байрамингиз баҳона бир эзгу таклифни илгари сурмоқчиман. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабалари учун Маҳмудхўжа Беҳбудий номидаги стипендияни таъсис этсак, ўйлайманки, бу ҳам ёшларимизни миллий ғоя руҳида тарбиялашга хизмат қилади”, деди Шавкат Мирзиёев ўз табригида.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15