Хивада Президент мактабига тамал тоши қўйилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 20 февраль куни “Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. 

Бугун Хоразм вилояти Хива шаҳрида Президент мактаби қурилишига тамал тоши қўйилди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда

Тадбирда вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, кенг жамоатчилик иштирок этган. 

fda034d4-9aa8-477c-b754-adb6d37bf759.jpg

20 августга қадар қуриб битказилиши белгиланган мазкур таълим масканига умумтаълим муассасаларининг 4-синф битирувчилари орасидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган мантиқий фикрлаш тестлари, ёзма имтиҳон ва суҳбатлар натижалари асосида саралаб олинадиган 144 нафар ўқувчи қабул қилинади. 

037b3754-d9b9-4bce-9e46-aa2ab6a78396.jpg

Президент мактабларида кимларнинг фарзанди ўқийди?

•    Президент мактабларига қабул қилиш республика умумтаълим муассасаларининг 4-синф битирувчилари орасидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган мантиқий фикрлаш тестлари, ёзма имтиҳон ва суҳбатлар натижаларига кўра амалга оширилади.

•    Президент мактабининг йиллик қабул квотаси 24 нафар ўқувчидан иборат бўлиб, иккита синфга бир хил – 12 нафардан ўқувчи тақсимланади.

•    Биринчи ўқув йилида Президент мактабларининг ҳар бирига 5-10-синфларга 144 нафардан ўқувчи ўқишга қабул қилинади.

Таълим жараёни қандай бўлади? 

•    Президент мактабларида таълим жараёни хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича инглиз тилида амалга оширилади.

•    Президент мактабларида “STEAM – таълим” (Science – табиий фанлар, Тechnology – технологиялар, Engineering – техник ижодкорлик, Аrt – санъат, Мathematics – математика) дастури жорий этилади.

•    Президент мактабининг 9-11-синфларида ўқитиш ўқувчиларнинг қизиқишлари ва хусусиятларини инобатга олган ҳолда, айрим фанлар ва уларни ўрганиш даражасини танлаб олиш орқали ўқув жараёнини индивидуаллаштиришни кўзда тутади.

•    Асосий ўқув дастури билан биргаликда Президент мактабларида ўқувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда синфдан ташқари амалий машғулотлар ўтказиш назарда тутилади.

•    Президент мактаблари битирувчиларига белгиланган тартибда давлат томонидан тасдиқланган маълумот тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома, аттестат) билан бир қаторда, хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасаларига кириш имконини тақдим этувчи халқаро даражадаги тегишли дастур дипломи (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels) берилади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Президент мактаби

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг