Президент Ўзбекистон Миллий боғига борди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 11 январь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғига ташриф буюрди.   

Маълумки, давлат раҳбарининг 2017 йил 18 апрелдаги қарорига мувофиқ, маънавий ҳаётда ўчмас из қолдирган атоқли ёзувчи ва шоирларнинг тарихий хотирасини абадийлаштириш, ёш авлоднинг маданий-маърифий савиясини юксалтириш мақсадида Миллий боғ ҳудудида Адиблар хиёбони барпо этилмоқда. 

Бу хиёбон Алишер Навоий ҳайкали билан уйғун бўлиб, яхлит меъморий ансанбль ҳосил қилиши учун янги лойиҳа ишлаб чиқилди. Унга кўра, 8 гектардан зиёд ҳудуд ободонлаштирилиб, Алишер Навоий ҳайкалини қайта ўрнатиш белгиланган.

Шавкат Мирзиёев бу ерда олиб борилаётган ишлар, ҳайкаллар кўринишига оид лойиҳалар билан танишди. Ҳайкаллар ёнида лавҳлар ўрнатиб ҳамда аудиоёзувлар орқали ҳар бир адиб ҳақида қисқача маълумот бериш, уларнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган тадбирлар ўтказиш учун қўшимча шароит яратиш зарурлигини таъкидлади. Алишер Навоий ҳайкали гумбазини безатиш, ҳудудни ободонлаштириш юзасидан кўрсатмалар берди.

Собиқ Ўзбекистон маданияти ва санъати кўргазмаси биноси реконструкция қилиниб, у ерда Тошкент музейи ташкил этилиши режалаштирилган. Давлат раҳбари унинг концепциясига оид лойиҳалар билан танишиб, музейнинг мазмун-моҳиятини бойитиш бўйича ўз фикрларини билдирди.

“Тошкент тарихи, бу ерлик алломалар мероси ҳали тўлиқ ўрганилмаган. Бу жой илмий асосланган, шаҳарнинг буюк ўтмишини ёшларга, меҳмонларга етказадиган маскан бўлиши керак”, деди Президент.

Музейни Ўзбекистон тарихи давлат музейининг филиали тарзида ташкил этиб, малакали илмий ходимларни жалб қилиш, замонавий ахборот технологиялари билан таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

242

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг