Президент Туркманистонга сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиб, Тошкентга қайтиб келди.

Давлат раҳбари саммитдаги нутқида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича кўплаб таклифларни илгари сурди.

Анжуман якунида Ҳаракатлар учун Ашхобод консенсуси имзоланди. 

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига раислик 2022 йилда Ўзбекистонга ўтгани саммитнинг муҳим натижаларидан бири бўлди.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Туркманистонга қилган сафари чоғида мезбон мамлакат Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Покистон Ислом Республикаси Президенти Ориф Алвий, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ва Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий билан икки томонлама учрашув ўтказиб, мамлакат ўртасидаги устувор масалаларни муҳокама қилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг