Президент туғилган куни билан табриклаганларга миннатдорлик билдирди
Жамият
−
25 июл 701 2 дақиқа
Кеча, 24 июль куни 69 ёшни қарши олган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев туғилган куни билан табриклаган барчага миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
“Таваллуд куним муносабати билан чин дилдан табриклаб, самимий қутловлар ва эзгу тилакларини йўллаган давлат ва ҳукумат бошлиқларига, хорижий сиёсат ва жамоат арбоблари, ишбилармон доиралар вакилларига, халқаро ташкилотлар раҳбарларига, юртимиздаги маҳаллалар ва меҳнат жамоаларига, нуронийлар, ёшлар, хотин-қизлар ва тадбиркорларга, турли касб эгалари бўлган барча ватандошларимизга чуқур миннатдорлик изҳор этаман”, дейди Ўзбекистон етакчиси.
Шунингдек, Президент ўз шаънига билдирилган бу табрик ва тилакларни, аввало, кўп миллатли Ўзбекистон халқи ва давлатига юксак ҳурмат ва эҳтиром ифодаси, Янги Ўзбекистоннинг дунё миқёсида ортиб бораётган обрў-эътибори ва нуфузининг эътирофи сифатида қабул қилишини билдирган.
“Фурсатдан фойдаланиб, бағрикенг ва олийжаноб халқимизга яна бир бор чин дилдан ўзимнинг чексиз меҳрим ва ҳурматимни билдираман.
Жонажон Ватанимизда эркин ва фаровон, обод ҳаёт қуришга қаратилган ислоҳотларимизни қўллаб-қувватлаб, уларда фаол иштирок этаётган кўпмиллатли халқимизнинг ақл-заковати ва фидокорона меҳнати билан олдимизга қўйган юксак ва шарафли мақсадларга албатта эришамиз, деб ишонаман”, дейди Ўзбекистон Президенти.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, молиявий институтлар, етакчи хорижий компаниялар раҳбарлари, таниқли жамоат ва дин арбобларидан самимий қутловлар келаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси