Президент ТМЗда эсдалик учун кўчат экди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 4 декабрь куни Тошкент металлургия заводидаги технологик жараён билан танишди.

Ушбу корхона техник ва технологик жиҳатдан халқаро миқёсдаги йирик мажмуалар қаторига киради. Бу ерда Италия, Германия, Россия, Австрия, Швейцария, Жанубий Корея каби 27 та мамлакатдан асбоб-ускуналар келтириб ўрнатилган. Ишлаб чиқариш, назорат қилиш ва бошқариш жараёнлари автоматлаштирилган. 

Энг муҳими, заводда “яшил” технологиялар қўлланган. Чиқиндиларни қисқартириб, қатъий экологик меъёрларга амал қиладиган, чиқинди газларни ушлаб қоладиган, оқова сувларни тозалайдиган ва бошқа зарур ускуналар билан жиҳозланган.

Мажмуа мутасаддилари ишлаб чиқарувчилар билан йўлга қўйиладиган кооперация алоқалари ҳақида маълумот берди. Завод маҳсулотларига ҳозирнинг ўзидаёқ ўнлаб корхоналардан буюртмалар тушаётгани айтилди.

“Металл муаммо бўлгани учун саноатда занжир йўқ эди. Бу завод ишга тушиши билан талаб юқори бўлган металлургия маҳсулотини ишлаб чиқариш занжири шаклланади. Ҳудудларда яна юзлаб корхоналарнинг барпо этилиши учун жуда катта замин бўлади”, деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари заводнинг шоурумида ҳам бўлиб, бу ерда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар намуналарини кўздан кечирди.

Эсдалик учун дарахт кўчати экилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Тошкент металлургия заводи

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made