Президент Сурхондарёдаги далада ғалла ўрди

Жамият 5699
image
-

Бугун, 1 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ангор туманидаги “Ангор Сурхон ғурури” кластерида бўлиб, ғалла ва ғўза ривожини кўздан кечирди.

Ушбу кластернинг умумий ер майдони 11 минг гектардан зиёд. Шунинг 4 минг 870 гектарида ғалла етиштирилмоқда. Бу йил Россия Федерациясидан касалликларга чидамли ғалла навлари келтириб экилган. Гектарига 80 центнердан ҳосил олиш кутиляпти.

Давлати раҳбари комбайнни бошқариб, ғалла ўрди.

4 минг 656 гектарда пахта қўшқатор экилган. Калифорния усулида суғориш натижасида сув сарфини 50 фоизга тежашга эришилмоқда.

Президент соҳа мутахассислари билан суҳбатда пахтани қўшқатор усулда экишни жанубий ҳудудларда оммалаштириш ва бу орқали юқори ҳосил олиш мумкинлигини қайд этди.

Кластерда сабзавот ва дуккакли экинлар ҳам етиштирилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 159
Рейтинг: 3.2
t
×