Президент Сергелидаги мактаб директорини “Ўзбекистон халқ ўқитувчиси” унвони билан тақдирлади
Жамият
−
29 Январь 2022 9505 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги 300-мактаб директори “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси” фахрий унвони тақдирланди. Президент кеча, 28 январь куни тегишли фармонни имзолади.
Фармон билан Нигора Эргашевна Саидхўжаевага “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси” фахрий унвони берилди.
У халқ таълими соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, ёш авлодни эзгу ғоялар, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, жонажон Ватанимиз ва халқимизга муҳаббат, садоқат руҳида тарбиялаш, келажагимиз эгалари бўлган ёшлар қалбида илм-фан ва билимга интилиш, меҳнатсеварлик ва бағрикенглик кўникмаларини шакллантириш ва мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун тақдирланди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь