Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш санаси эълон қилинди
Жамият
−
04 Октябрь 2021
5829Жорий йилнинг 14-20 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш ўтказилади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси маълум қилди.
“Ўзбекистон Республикаси президенти сайлови тўғрисида”ги қонуннинг 31-моддасига мувофиқ, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
“Сайлов куни истиқомат жойида бўлиш имконига эга бўлмаган сайловчи ўз истиқомат жойидаги участка сайлов комиссиясидан сайлов варақаларини талаб қилиб олиши, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар хусусида қарорга келиши ҳамда тўлдирилган сайлов варақаларини конвертга яширган ҳолда участка комиссиясига қолдириши мумкин. Сайловчи сайлов варақасини олганлиги ҳақида сайловчилар рўйхатига имзо чекади. Сайлов варақасининг нусхасини Марказий сайлов комиссияси белгилайди”, дейилади қонунда.
Муддатидан олдин овоз бериш учун сайловчи сабабини кўрсатган ҳолда тегишли сайлов участкасига ариза билан мурожаат қилади.
Маълумот учун, Президент сайлови жорий йилнинг 24 октябрь куни ўтказилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь