Президент самолёти Қўқон аэропортига қўнди
Жамият
−
11 Июль
8618Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти, ҳудудлар ривожи билан яқиндан танишиш мақсадида бугун, 11 июль куни Фарғона вилоятига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълумки, жорий йил март ойида Қўқон аэропорти янгидан очилган. Бугун Ўзбекистон Президентининг самолёти илк бор бу ерга қўнди.
Мазкур аэропорт 1977 йилда қурилган бўлиб, яқин йўналишларга парвозлар амалга оширилган. Кейинчалик фақат ҳарбий ҳаво кучлари томонидан фойдаланилган. Модернизация натижасида ушбу аэропорт орқали яна фуқаро авиацияси парвозлари йўлга қўйилди.
Давлат раҳбари бу ердаги бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Аэропортда 100 нафар йўловчига мўлжалланган янги терминал қурилган, учиш-қўниш йўлаги қопламаси таъмирланган. Замонавий аэронавигация ускуналари ўрнатилган. Бу ишлар натижасида аэропорт А 320-200 ва ATR 72-600 русумли самолётларни қабул қилиш имкониятига эга бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь