Президент Самарқандни ривожлантиришнинг 5 та асосий йўналишини кўрсатди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти фаоллари ва соҳа раҳбарлари иштирокидаги йиғилишда ҳудуднинг фойдаланилмаган имкониятларини ишга солиш учун 5 та драйвер соҳани кўрсатиб ўтди.

Булар – саноат, транспорт логистикаси, йирик индустриал иссиқхоналар, хизмат кўрсатиш ва туризм. Ушбу соҳаларда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар айтиб ўтилиб, масъуллар белгиланди.

2021-2022 йилларда Самарқанд вилоятида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қиймати 30 триллион 415 миллиард сўмлик 1 минг 279 та инвестиция лойиҳаси режалаштирилгани таъкидланди. Хусусан, 12 триллион сўмлик 1 минг 184 та ҳудудий, 18 триллион сўмликдан зиёд 95 та тармоқ лойиҳалари амалга оширилади. 1,8 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилади ва 26 мингта доимий иш ўрни ташкил этилади.

Хусусан, энергетика соҳасида 974 миллион долларлик 8 та йирик лойиҳа амалга оширилиб, йилига 6 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, натижада 1,8 миллиард куб метр табиий газ тежалади. Шунингдек, Франциянинг “Тотал Эрэн” компаниясининг 100 миллион доллар сармояси ҳисобига шу йил декабрда Нуробод туманида қуввати 100 Мега-ватт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади.

Президент Ургут туманини тўлиқ эркин иқтисодий зонага айлантириш, вилоятнинг барча ҳудудларида ушбу иқтисодий зонанинг филиалларини ташкил этиш бўйича кўрсатма берди. Шунингдек, “Ургут” эркин иқтисодий зонаси негизида холдинг компания тузилади.

Қўшработ, Иштихон ва Ургут туманларида 8 минг гектарда интенсив боғ ва узумзорлар барпо этиб, 4 мингдан зиёд кишини иш билан таъминлаш бўйича топшириқлар берилди. Чорвачиликда яна 4 минг, пиллачилик ва  ипак маҳсулотлари тайёрлашда 12 минг иш ўрни яратиш мумкинлиги қайд этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Самарқанд

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг