Президент Саида Мирзиёевага муҳим топшириқ берди

Жамият

image

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага дипломатик ваколатхоналарнинг ишини таҳлил қилиш топширилди. Бу ҳақда бугун, 21 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган жорий йилнинг биринчи ярмида эришилган натижалар ва йил якунигача қилинадиган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида сўз борди.

Қайд этилишича, сўнгги йилларда олий даражадаги 52 та ташриф доирасида 213 миллиард долларлик 1 минг 617 та инвестиция лойиҳаси бўйича келишувларга эришилган. Лекин бу лойиҳалар ижросини назорат қилишда сусткашликлар кузатилаётгани қайд этилган. 

Эндиликда “йўл хариталари” Ҳисоб палатаси ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан юритилиши белгиланган. 

Бош вазирга ҳар ҳафта тармоқ раҳбарлари, ҳокимлар ва элчилар билан бирга “йўл хариталари”ни давлатлар кесимида, “лойиҳабай” муҳокама қилиш топширилган. 

Давлат раҳбари хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти бўйича ҳам кўп эътирозлар борлигини билдирган. Беларусдаги элчи инвестиция ва ташқи савдо масалаларига бефарқлиги учун лавозимидан озод этилган, Франция, Австрия, Испания, Италия, Ўмон, Индонезия, Малайзия ва Сингапурдаги элчиларнинг фаолияти ҳам етарли даражада кўринмаётгани қайд этилган. 

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага комиссия тузиб, иқтисодий дипломатия, инвестиция ва экспорт бўйича дипломатик ваколатхоналарнинг ишини таҳлил қилиш, ўз вазифасини бажара олмаётганларни ёш, замонавий фикрлайдиган кадрлар билан алмаштириш юзасидан таклифлар киритиш топширилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг