Президент прокуратура катта тадбиркорларлар оёғига эскилик сарқити билан болта ураётганини айтди

Жамият 3864
image

Президент бугун, 24 январь куни Олий Мажлисга йўллаётган мурожаатномасида прокуратура органларини тадбиркорларга оғир айбловлар қўйиб, уларга нисбатан оғир жазо қўллашини қоралади ва бу эски замон сарқити эканини урғулади

“Бизда яна бир масала жуда катта авж олиб кетган. Прокуратура, терговчилар юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти аъзоларига жиноий уюшма деган айблов қўйиб, уларга оғир жазо тайинлаш каби аллақачон умри ўтиб бўлган тазйиқларни бекор қилиш вақти келди. 

Мана бу ерда юриситлар ўтирибди. Энг катта тадбиркорга жиноий уюшма деб қўяди, катта-катта сроклар беради. Бўлди, ҳеч кимнинг уни нима қилганини билмайди. Жиноий уюшма дейди, ҳамма кетади. Бунинг оқибатида қанча-қанча тадбиркорлар азият чекиб, моддий зарар кўрди”, дейди Президент. 

Президент Бош прокуратура, Олий суд, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамкорликда 1 апрелга қадар тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни буюрди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 79
Рейтинг: 3.1
t
×