Вазир ва ҳокимларнинг ўринбосарлари сони биттага ортади

Жамият 6422
image

Ҳукумат “Рақамли Ўзбекистон — 2030” дастурини ишлаб чиқишни икки ойда якунлаши керак. Ўзбекистон Президенти Олий Мажлисга мурожаати давомида янги Ҳукумат олдига шундай вазифа қўйди.

“Рақамли Ўзбекистон — 2030 дастури ишлаб чиқилади. Рақамлаштириш, ахборот технологиялари бўйича Бош вазир ўринбосари лавозими, ҳар бир вазирлик ва идораларда, ҳамда ҳокимликларда раҳбар ўринбосари лавозимлари жорий этилади”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Давоат раҳбари ҳар бир ҳоким ва вазир ўзи ҳам ахборот технологияларини ўрганиши кераклигини таъкидлаб ўтди. Агар ўрганмаса у ўз қўл остидагиларга топшириқ ҳам бера олмай қолишини қўшимча қилди.

“Раҳбарларнинг дунё қараши ўзгариши керак. Эртага бундай ишлаб бўлмайди. Бу қоғозбозлик бизни яхшиликка олиб келмайди. Харажат, вақт бекорга кетяпти. Мана шуни, бугунги раҳбарлар, шаҳар, туман мутасаддилари билиши керак. Бугун билмасангиз уят эмас. 2-3 ойлик курс ташкил қилиб ўрганиб олсак, эртага замонга муносиб бўламиз. Ўргана олмасак, кеч бўлади. Бу жараёнга сиз таъсир ўтказа олмайсизлар”, деди Шавкат Мирзиёев.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 168
Рейтинг: 2.8
t
×