Президент Олмаотада қурилишга мораторий қўйишни буюрди

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев кеча, 3 август куни Олмаота шаҳри ҳокими Дархан Сатибалдини қабул қилди ва шаҳарнинг юқори қисмида кўп хонадонли тураржойлар қуриш ва ободонлаштиришга мораторий жорий этиш тўғрисида фармойиш берди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, ижтимоий инфратузилма объектлари ва бош режада назарда тутилган туризм кластери бундан мустасно бўлади.

Давлат раҳбари, шунингдек, Бош режага атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини кучайтириш, тоғолди зонасини тартибсиз ривожланишдан ҳимоя қилиш ва шаҳар атроф-муҳитининг мутаносиб ривожланишини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида топшириқ берди.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, Олмаотада кўп марказли ривожланиш модели жорий этилмоқда, бу шаҳар марказига юкни камайтиради ва инфратузилмани бир хилда тақсимлашга ёрдам беради. Шунингдек, у 2025 йилнинг биринчи ярмида қисқа муддатли иқтисодий кўрсаткич 11 фоизга, асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ҳажми эса 25,4 фоизга ўсгани ҳақида маълумот берди. Унинг айтишича, шаҳарда самарали транспорт тизимини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу билан бирга, Тўқаев табиий муҳитни сақлаш ва шаҳарни барқарор ривожлантириш устувор вазифа бўлиб қолиши кераклигини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Олмаота Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг