Президент оиласида бундай одат йўқ – Тўқаев туғилган кунини нишонламайди

Олам

image

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев туғилган кунини нишонламайди. Бу ҳақда Президентнинг матбуот котиби Берик Уали маълум қилди.

Хабарга кўра, бир нечта оммавий ахборот воситалари Тўкаев туғилган кунини қандай нишонлашини сўраб Президент матбуот котибига савол йўллаган.  

“Менга бир қатор оммавий ахборот воситалари вакиллари давлатимиз раҳбари туғилган кунини қандай нишонлаётгани ҳақида айтиб бериш илтимоси билан мурожаат қилмоқда. Ўтган йили биз бу борада тушунтириш бердик, яна бир бор эслатиб қўймоқчиман”, дейди котиб Берик Уали.

Қайд этилишича, Қозоғистон Президенти учун бугун, 17 май – шунчаки иш куни. 

“Жорий йилнинг 17 май куни иш кунига тўғри келади. Президент Қосим-Жомарт Кемелевич ўз жадвалига мувофиқ ишлайди. Ушбу сана муносабати билан ҳеч қандай тадбир бўлмайди, ҳатто маъмурият ходимларидан ҳам Президентни табриклашдан тийилиш илтимос қилинди. Давлат раҳбари учун бу оддий иш куни, чунки унинг оиласида болаларнинг ҳам, ота-оналарнинг ҳам туғилган кунларини нишонлаш одат тусига кирмаган”, дея тушунтирди Уали.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикасининг иккинчи Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бугун, 17 май куни 68 ёшни қаршилади. У 2019 йилдан буён мамлакатни Назарбоевнинг Элбошилиги остида бошқариб келмоқда.

Гарчанд Қозоғистон Президенти ўз туғилган кунини нишонламаётган бўлса-да, дипломатик этика юзасидан бир қатор давлат ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари Тўкаевни табриклаган. 

Шу жамладан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Қосим-Жомарт Тўқаевни таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва муваффақият тилаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

153

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг