“Туған күнің құтты болсын” – Мирзиёев Тўқаевни туғилган куни билан табриклади

Жамият 2666
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермода.

Маълум қилинишича, Президент Қосим-Жомарт Тўқаевни таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва муваффақият тилаган.

“Қозоғистон Президентининг биродар мамлакатларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси қайд этилди.

Мунтазамлик касб этган ва ишончга асосланган олий даражадаги мулоқотлар кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларининг жадал суръат билан ривожланишига хизмат қилаётгани таъкидланди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, суҳбатда икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилган. Аввал эришилган келишувларнинг амалга оширилиши ҳамкорликнинг барча устувор йўналишларда янада кенгайишига хизмат қилишига ишонч билдирилган.

Маълумот ўрнида, Қозоғистон Республикасининг иккинчи Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бугун, 17 май куни 68 ёшни қаршилади. У 2019 йилдан буён мамлакатнинг Назарбоевнинг Элбошилиги остида бошқариб келмоқда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 42
Рейтинг: 3
t
×