Президент оиласи ҳам “Шарқ тароналари” очилиш маросимида иштирок этди

Жамият

image

Хабарингиз бор, кеча, 26 август куни Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, нутқ сўзлади. 

Фестивалнинг очилиш маросимида иштирок этиш учун Президенти Шавкат Мирзиёевнинг оила аъзолари – рафиқаси, Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева, қизлари Саида Мирзиёева, Шаҳноза Мирзиёева ва ўғли, набираси Миромон, куёвлари Ойбек Турсунов ва Отабек Умаров ҳам Самарқандга борган. 

Фестивал очилиш маросимидан аввал, Биринчи хоним Зироат Мирзиёева ўғли ва набиралари билан Самарқанднинг Регистон майдони, Амир Темур мақбарасини зиёрат қилган. 

Маълумот ўрнида, Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари, кенжа қизи Шаҳноза Мирзиёева Мактабагача таълим вазирлиги Мактабгача таълим соҳаси сиёсатини шакллантириш ва юритиш бош бошқармаси бошлиғи, кенжа куёви Отабек Умаров Президент хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари – Триатлон федерацияси раиси ўлароқ фаолият юритиб келмоқда. 

 


Мақола муаллифи

Теглар

Шарқ тароналари Отабек Умаров Шаҳноза Мирзиёева Саида Мирзиёева Зироат Мирзиёева Ойбек Турсунов

Баҳолаганлар

539

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг