Президент одамларнинг валюта борасидаги хавотирли саволларига жавоб берди
Жамият
−
31 Март 2022
17846Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун Ўзбекистонда захиралар етарли. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 31 март куни макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, жаҳон иқтисодиётидаги мураккаб вазиятдан келиб чиқиб ҳудуд ва тармоқларни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.
Йиғилишда давлат раҳбари валюта бозорини барқарорлаштириш борасида кўрилаётган чораларга тўхталиб, валюта бозори ва айирбошлаш курси барқарорлашгани, биржада рубль ва юань бўйича савдолар бошланганини айтди.
“Бу борада халқимизда ортиқча хавотир ёки безовталик бўлмаслиги керак. Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захираларимиз етарли”, дейди Президент.
Шунингдек, Марказий банкка пухта ўйланган, оғир ва вазмин валюта ва монетар сиёсатни олиб боришни давом эттириш топширилди.
Энди Марказий банкнинг вилоятлардаги раҳбарлари тадбиркорлар билан ҳар куни учрашиб, уларга валюта бозоридаги вазиятни, экспорт-импорт ҳисоб-китобларини амалга ошириш ва янги кредит механизмларини тушунтириб боради.
Таъкидланишича, халқаро экспертлар жаҳон иқтисодиётидаги ҳозирги мураккаб вазият узоқ давом этишини прогноз қилмоқда.Масалан, сўнгги бир ойда жаҳон бозорларида буғдой нархи 36 фоизга, шакар хом ашёси 10 фоизга, ўсимлик ёғи нархи 2 баробарга ошган.
LiveБарчаси