Мирзиёевга мажлис вақтида Акбар Жўраев олтин медал олгани ҳақида хабар берилди
Жамият
−
03 Август 2021
18572Бугун, 3 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда 2021 йил I ярим йиллигида иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда ҳар бир тармоқ ва ҳудудда учинчи чорак ва йил якунига қадар амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокама қилиняпти.
Йиғилиш чоғида Президентга Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг иккинчи олтин медали тўғрисида хабар берилди. Давлат раҳбари барча ўзбекистонликларни ва миллий терма жамоага иккинчи олтин медалини келтирган оғир атлетикачи Акбар Жўраевни, шунингдек, аввалроқ олимпия чемпионига айланган таэквондочи Улуғбек Рашидов ва бронза медали соҳиби Давлат Бобоновни табриклади.
Эслатиб ўтамиз, Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларида оғир атлетика бўйича ўзбекистонлик спортчи Акбар Жўраев олтин медални қўлга киритди.
Даст кўтаришда 193 кг, силтаб кўтаришда 237 кг оғирликдаги тошни ўзига бўйсундирган Жўраев Олимпиада чемпиони деган номга сазовор бўлди ва икки кураш якунига кўра, Олимпия рекордини ўрнатди.
LiveБарчаси