Президент Мирзиёев Иброҳим Раисийни табриклади

Жамият 3978
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иброҳим Раисийни Эрон Ислом Республикаси Президенти этиб сайлангани билан табриклади. 

Давлат раҳбари мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик дўст Ўзбекистон ва Эрон халқларининг манфаатлари йўлида янада ривожланишига ишонч билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 18-19 июнь кунлари Эронда давлатнинг 13-Президентини сайлаш жараёнлари ўтказилди. Сайлов натижаларига кўра, Олий суд раиси 60 ёшли сиёсатчи Иброҳим Раисий 17,8 миллион овоз йиғиб ғалаба қозонди. У кейинги 4 йил мобайнида давлатни бошқаради.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 129
Рейтинг: 3
t
×