Президент мева-сабзавотларни қайта ишлаш корхонасида бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд туманидаги “Agromir” масъулияти чекланган жамиятини бориб кўрди.

Қарийб 450 киши доимий иш билан таъминланган корхонада йилига 60 минг тонна шарбат ва нектар, деярли 6 минг тонна концентратлар ишлаб чиқариш қувватига мавжуд бўлиб, бугунги кунда 42 турдаги маҳсулот тайёрланмоқда. Ишлаб чиқариш ва қадоқлаш цехлари Италия ҳамда Швейцария технологиялари билан жиҳозланган. Ўтган йили 2,1 миллион доллар, жорий йилда 5,5 миллион долларлик экспорт қилинган.

Давлат раҳбари мева-сабзавотларни қайта ишлаш жараёнини, тайёр маҳсулотлар намуналарини кўздан кечирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Самарқанд

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made