Президент мактабларининг қабул имтиҳонларини онлайн кузатинг

Жамият

image

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги Uztelecom компанияси билан ҳамкорликда 2019 йилнинг Президент мактабларига 22-24 июль кунлари бўлиб ўтадиган асосий қабул имтиҳонларини реал вақт режими (online)да кузатиш учун имконият яратди.

Асосий қабул имтиҳонларининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида имтиҳонларнинг видео-стримингини ташкил этмоқда. Барча хоҳловчилар кириш имтиҳонлари жараёнларини https://test2019.uz  ҳаволаси орқали online кузатишлари мумкин.

Наманган, Нукус, Хоразм ва Тошкент шаҳарларида қабул имтиҳонлари ўтказилиши мўлжалланган биноларда веб-камералар ўрнатилган, улар ўз навбатида онлайн тарзда кириш имтиҳонларининг барча жараёнларини кўрсатади.

Саҳифа TAS-IX ҳудудида жойлашганлиги сабабли, видео оқимининг юкланишдаги тезлигини таъминлайди. Кўпгина интернет-провайдерлар TAS-IX даги трафикларга ҳақ олмагани учун, фойдаланувчиларнинг маблағлари тежалади.


Мақола муаллифи

Теглар

имтиҳон Президент мактаби

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг