Президент кортежи ЙТҲга учради

Олам

Жорий йилнинг 22 февраль куни Молдова президенти Игорь Додоннинг кортежи йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“Мен ишчи ташриф билан туманларнинг бирига кетаётгандим. Қарама-қарши тарафдан енгил автомобил чиқиб, кузатиб келаётган автомобилга урилди. Ҳеч ким жабланмади, биз йўлда давом этдик”, деган президент Додон.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳалокат 2018 йил 9 сентябрда юз берган ЙТҲни эслатиб юборади. Ўшанда юк машинаси қарама-қарши йўлга чиқиб,президент ва унинг қўриқчилари автомобилига урилганди. Президент у билан бирга бўлган онаси, ўғли ва қўриқчилари жароҳат олганди. Додон ҳайдовчига нисбатан эътирози йўқлигини билдирган.

ОАВ маълумотларига кўра, бундан аввалроқ Додон унга суиқасд тайёрланаётгани ҳақида аноним мактуб олган. Мактубда Молдова демократик партияси етакчиси Владимир Плахотнюк парламент сайловларидан кейин президентни ўлдиришни режалаштираётгани айтилган. Мактуб сўнгида Додонни “Молдованинг Жон Кеннедиси”га айлантирилиши айтиб ўтилган (АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннеди 1963 йил 22 ноябрда Далласда отиб ўлдирилган).

Маълумот учун, Молдовада парламент сайловлари бугун, 24 февралда бўлиб ўтади. У илк бор аралаш сайлов тизими бўйича ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Молдова Игорь Додон

Баҳолаганлар

457

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг